
Мамлакатимизда ёшларнинг қалбини улғайтирадиган, дунёқарашини кенгайтирадиган ва зиёли инсонлар бўлиб етишишида куч берадиган имкониятлар кўп. Китобхонлик тадбири ва танловлари мана шундай имкониятлардан бири. Унда китоб бор. Демак, маърифат, эзгулик, тафаккур бор. Мана шу уч тушунчага ошно инсон ҳаётда ўз ўрнини топади.

Жумладан, 18-22 май кунлари Тошкент вилоятининг Бекобод шахрида бўлиб ўтган “Ёш китобхон” кўрик танловининг Республика босқичида Қоровулбозор туман ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Бинафша Наимова тадбирда иштирок этиб рағбатлантирувчи ўринни эгаллади ва 10,0 млн сўм миқдорда пул мукофоти билан тақдирланди.Энг муҳими “Ёш китобхон” кўрик танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида Давлатимиз рахбари иштирок этиб танлов қатнашчилари, ташкилотчилари ҳамда китобсевар ёшларга самимий тилак ва эътирофларини билдирди.

Тадбир доирасида юртимизда “Миллий китобхонлик ҳаракати”га Президент томонидан расман старт берилди.Бу анжуманда Қоровулбозор туман ахборот-кутубхона маркази мутахассиси “Ёш китобхон” кўрик танлови Республика босқичи иштирокчиси Бинафша Наимова ҳам иштирок этди. Президентимизнинг ушбу ташаббуси бутун жамиятда китобхонлик муҳитини кучайтиришга, ёшлар қалбида янги бунёдкорлик руҳини уйғотишга хизмат қилади ва албатта китобхонлар сафи кенгайишига ёрдам беради.
Коровулбозор туман ахборот-кутубхона маркази
